Бундай ҳам бўлар экан…
Шу бир баҳорнинг минг бир кечасида ўзим билан содир бўлган воқеаларни ёзишга қарор қилдим. Аллоҳ хоҳлагани билан оқ рўмол ўраб, остона атлаб, мактабдан бери бирга юрган йигитимга турмушга чиқдим. Магистратурада ўқиётган пайтим эди, тўйдан кейин бир ҳафта ўтиб ўқишга қайтдим. Эрим менинг олдимга тез-тез келиб турарди. Йозда ўқишни тугатиб уйга қайтдим.
Аммо турмуш қурганимдан кейин унга бўлган меҳрим сўна бошлади. Ҳатто бир тўшакда ётишни эмас, юзига қарашни ҳам истамасдим. Ҳар қандай баҳона билан ундан узоқлашишга уринардим.
Шундай кунлар ўтиб, ишга жойлашдим. Бир куни телефоннинг зарядкаси тугаб қолиб, эримнинг телефонидан қўнғироқ қилмоқчи бўлдим. Шу пайт ношинос рақамдан келган СМСга кўзим тушди. Билинтирмай, у ким эканлигини суриштириб, маълумот тўплаганимдан кейин, эримдан сўрадим. У бошқа аёллар билан гаплашишини рад этди. Аммо мени ҳеч қаерга қўйиб юбормади, ҳар қандай гапни гапириб, ўз ёнимда ушлаб қолди.
Шу тарзда ишимда давом этдим. Аммо у бошқа қизлар билан, ҳатто катта ёшдаги аёллар билан ҳам учрашишини тўхтатмади. Мен эса рашким кучайиб борарди. Аммо фарзанд бўлмади.
Икки йил ўтиб кетди. Эримнинг хиёнатлари жуда кўп бўлганидан, уларни санаб улгурмасдим. Лекин ажрашишга қўрқардим. Бир томондан, катта бир оилани шарманда қилишни истамасдим, иккинчи томондан эса уни ҳам ташлаб кета олмасдим.
Оиласи билан ҳам чиқишолмасдим. Ҳеч қачон йўқ деган гапни эшитмай ўсган мен, бу ҳаётга ҳам кўникиб бордим.
Йиллар, ойлар ўтиб кетди. Аммо эрим ўзгармади.
Бир куни мен уч кунлик хизмат сафарига кетадиган бўлдим. Биз туман марказида яшаймиз, хизмат сафари эса онамнинг уйи жойлашган шаҳарга эди.
Кечки пайт хизмат текширувидан чиқиб, таксига ўтирдим. Телефонда иш билан банд эдим, ҳайдовчига эътибор ҳам бермадим. Юл яқинлашганда, у:
— Бу ерлар ёмғир ёғса ботқоқ бўлиб кетади, — деди.
Мен:
— Ҳа, шундай. Бу ботқоқдан кўп марта ўтганмиз, — дедим.
Йўл ҳақини бериш учун тўхташ арафасида эдим, ҳайдовчи:
— Синглим, телефон рақамингизни қолдирасизми? — деб кулиб қаради.
Мен қарасам, у жуда ҳам симпатик йигит экан. Ва ҳаётимда биринчи марта ношинос йигитга иккинчи рақамимни қандай бериб юборганимни ўзи ҳам билмай қолдим…
Она уйимга борсам, ҳамма бир жойга кетмоқчи экан. Икки-уч кундан кейин келишар экан. Фақат синглим қолган эди.
Бир соат ўтар-ўтмас, ўша йигитдан WhatsApp-га хабар келди. У кечки пайт учрашишни таклиф қилди. Мен аввал рад этдим.
Лекин охири ўша кеча у билан учрашдим. Синглим кино кўришга кетган эди.
Очиғини айтсам, у йигитнинг кулиб турган кўзларига ошиқ бўлдим. У 1990-йилда туғилган экан. Мен эса 1991-йилман. Бир соатча гаплашиб ўтирдик. У менга жуда ёқди.
Эртага яна учрашишни таклиф қилди. Мен у пайтда холаларим билан пиццерияда эдим. Уйга кетдим деб, у билан учрашувга бордим. Узун бўйли, кулиб турган кўзлари… Унинг ёнида бутун дунё унутиларди.
Эрим ҳақида ўйламай ҳам қўйдим.
Нима керак, ўша тун у билан ҳис-туйғуларга берилиб, бирга бўлиб қўйдик. Фақат бир марта.
Уни қимасдан хайрлашдим.
Уйга қайтиб, синглимга дугона билан кўришганимни айтдим.
Шундай қилиб, уч кунлик хизмат сафари тугади. Таксичи билан танишиб, онамлар уйида ҳеч ким йўқ пайтда ношинос одам билан бирга бўлиб қўйдим.
Эртасига у қайта қўнғироқ қилиб, хабар ёзиб турди. Мен эса ўша пайт туманга қайтган эдим. Унга турмушга чиққанимни айтмадим. Иккинчи рақамимни ўчирдим.
Аммо ўша таксичи хаёлимдан кетмади.